Жамият | 20:45 / 04.12.2019
19042
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўринбосари Сурхондарёда тизимда амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда  

Яқинда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган, генерал-майор Азизбек Икрамов ишни ҳудудларни ва у ерда хизмат олиб бораётган ходимларнинг шарт-шароитларини ўрганишдан бошлади. Шу мақсадда у дастлабки танишувни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда ўтказган эди.

Шу кунларда эса у Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

 Вазир ўринбосари вилоят ички ишлар органларининг турли соҳа вакиллари билан бевосита улар хизмат олиб бораётган ҳудудларда учрашувлар ўтказиб, суҳбатлар ташкил қилмоқда. 

 -Президентимиз халқимизнинг осойишталигини, хавфсизлигини таъминлашни бизга ишониб топширган. Ўз навбатида меҳнаткаш халқимиз ҳам биздан шуни истайди. Бу жуда катта шарафдир.-деди вазир ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ўтказилган суҳбатда.- Бу шарафли вазифани қай тарзда бажараётганимизга баҳони ҳам халқимиз беради. Шундай экан ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндошиши, ўз устида ишлаши, сиёсий, ижтимоий билим даражасини юксалтириши, муомала маданиятига қатъий амал қилиши шарт. Вазирлик раҳбарияти сизлардан шуни талаб қилади.

 Худди шу каби учрашувлар вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ, махсус вазифаларни бажарувчи отряд, Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаларида ҳам ўтказилди.

 Шунингдек, вазир ўринбосари эндиликда эскича усулларда ишлаб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

“Камчиликларга йўл қўядиган, одамларни сарсон қилиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқарадиган, сиёсий ва ижтимоий дунё қараши паст, савиясиз, сиёсий дунёқараши тор, қолаверса маданиятсиз ходимларга сафларимизда ўрин йўқ, деб қатъий фикр билдирди”, у.

Вазир ўринбосари ходимларнинг махсус кийим-бошларига, орасталикларига ҳам эътибор қаратиб, ўзининг танқидий фикрларини билдирди.

Вазир ўринбосарининг вилоят бўйлаб сафари давом этмоқда. 

Мавзуга оид