Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
2019 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Фернандо Валдеррама Парехани қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини лавозимига тайинлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда унга муваффақиятлар тилади.
Учрашувда сиёсий, парламентлараро, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда бўлажак икки томонлама тадбирларнинг амалий жиҳатлари, жумладан Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес форуми ўтказиш муҳокама қилинди.
Испания улкан тажрибага эга туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу берилди. Қайд этилганидек, Испания фуқароларига визасиз тартиб жорий қилингани мазкур мамлакатдан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар оқимига янги туртки берди. Жорий йилнинг 10 ойида уларнинг сони 2018 йилга нисбатан 1,5 баробар ўсди.
2019 йилда Самарқанд давлат хорижий тиллар университети ва Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети қошида «Кастиля-Ла-Манча» университети билан ҳамкорликда иккита испан тили ва маданияти маркази очилди ҳамда мамлакатларимизнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари устида ишлаш тўғрисида келишувга эришилди.
Музокаралар доирасида ўзаро манфаат касб этадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ маълумотида.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026