Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанднинг уч туманидаги хонадонларда сақлаб келинаётган марихуана аниқланди
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбири жараёнида бошқарманинг тезкор хизмат ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва ўтказишга оид ҳолатлар очилган.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати Kun.uz га тақдим этган маълумотларга кўра, 16 ноябрь куни Нарпай туманининг «Иймон» МФЙда яшовчи Ҳ.Т.нинг хонадони ва томорқасида ўтказилган тинтув ва кўздан кечириш жараёнида уй ҳаммомининг иситиш печи ичидан пакетга ўралган ва гугурт қутиларига қадоқланган 1526 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
19 ноябрь куни Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи Т.Б. ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан диққатни тортган. У туман ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув ўтказилганда, кийими чўнтагидан 27,99 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси топилган. Шундан сўнг унинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналарида холислар иштирокида тинтув қилинганида яна 1300,66 грамм сақлаб қўйилган марихуана гиёҳвандлик воситаси топилган.
21 ноябрь куни Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай тадбир давомида, «Сариқипчоқ» МФЙда яшовчи, фуқаро Ш.М.нинг хонадони кўздан кечирилганида, жами 647,48 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолатларнинг ҳар бири юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026