Жамият | 14:25 / 04.12.2019
7510
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда чиқиндиларни саралаш бўйича илк синов лойиҳасига старт берилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида чиқиндиларни саралаш бўйича илк лойиҳа ишга туширилди. Дастлабки босқичда лойиҳа туманнинг Сирожиддинов кўчаси бўйлаб амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳар бири 120 литрдан иборат 630 та пластик идишлар маҳалла аҳолисига тарқатилади. Ушбу ҳудудни лойиҳалаш жараёнида маиший чиқиндилар уйда тартибга солинади.

Пластик идишларнинг ранглари светофордаги каби танланди: ошхона ва маиший органик чиқиндилар учун яшил, пластик, қоғоз, металл ва бошқа қуруқ чиқиндилар учун сариқ ранг ва юқоридаги идишлар учун яроқсиз қолган чиқиндилар учун қизил ранг.

БМТ кўнгиллилари ва «Махсустранс» ДУКнинг Яккасарой филиали ходимлари ёрдамида барча контейнерлар фойдаланишга топширилди.

Чиқиндиларни ҳар бир чиқинди тури учун алоҳида махсус машина олиб чиқади, яъни ҳар бир идиш учун алоҳида машина келади. Масалан, душанба куни сариқ контейнер таркиби, чоршанба яшил ва жума куни қизил рангдаги контейнер чиқиндиси олиб чиқилади.

Лойиҳани «Махсустранс» ДУК, БМТТД лойиҳаси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Мавзуга оид