Жаҳон | 21:57 / 04.12.2019
8104
1 дақиқада ўқилади

Трамп Лондондаги матбуот анжуманини бекор қилди 

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОнинг Лондонда ўтган саммити бўйича 4 декабрдаги якуний матбуот анжуманни бекор қилишга қарор қилди. Унинг таъкидлашича, охирги 2 кун ичида у шундоқ ҳам бундай тадбирлардан талайгина ўтказди. 

«Бугун учрашувлар якунлангач, мен Вашингтонга қайтаман. Биз НАТО саммити якунлангач, матбуот анжуман ўтказмаймиз, чунки охирги кун ичида шундоқ ҳам бундай тадбирлардан талайгина ўтказдик. Ҳаммага оқ йўл!», деб ёзган Трамп твиттерда.

Бундан аввалроқ ОАВда Трамп икки кунлик саммитдан кейин толиққан кўрингани ва яна бир тадбир – якуний матбуот анжуманни ўтказишни истамаётгани ҳақида маълумот берилганди. 

Мавзуга оид