Агробанк ўқув-семинарларида банклар фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тушунтирилмоқда
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда тижорат банкларининг хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш ва янги босқичга кўтариш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Соҳани янада тараққий эттириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қабул қилинаётган тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар бунга мисолдир.
Хусусан, жорий йилнинг 11 ноябрь куни «Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди. Бундан ташқари, шу йилнинг 5 ноябр кунидаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, 2019 йил 1 ноябрдаги «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуни ҳамда 2019 йил 22 октябр кунидаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Ҳозирда мазкур янги таҳрирда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг аҳамиятини банк ходимлари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида «Агробанк» АТБ томонидан малакали ходимлардан иборат бўлган ишчи гуруҳлар тузилди.
Ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудларга чиқиб ушбу қонунларнинг аҳамияти, нормаларнинг мазмун-моҳиятини банкнинг ҳудудий бошқармалари ва барча филиаллари ходимларига ҳамда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтириш мақсадида ўқув-амалий семинарлар ўтказмоқда.
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023