Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида икки кишининг жасади топилди
2019 йилнинг 3 декабрь куни 06:20да Андижон шаҳри Саноат МФЙ Темир йўл кўчаси 120-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 4 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:26да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 1,5 кв. метр майдонда пол қисми ёнган.
Ёнғинни ўчириш вақтида, уй эгаси, 1965 й.т. фуқаро Ш.Т. ва унинг аёл таниши 1982 й.т. фуқаро В.С.нинг тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби - қўлбола электр иситиш мосламасидан фойдаланиш. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026