Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси бўлган – ОАВ
Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини ўтказиш учун база сифатида Франция Альпидан фойдаланган, деб хабар берди Deutsche Welle радиоси.
Радиостанциянинг Le Monde газетасига таяниб билдиришича, Ғарб махсус хизматлари ГРУнинг буюртма қотилликлар, саботажлар ва махфий агентлар ахборот алмашишда фойдаланадиган "ўлик почта қутилари" учун масъул бўлинмасининг 15 нафар ходими Альпдаги базадан фойдаланганини аниқлаган.
Айтилишича, ушбу ходимлардан бири ГРУнинг собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизининг заҳарланишига алоқадор бўлган. Ғарб махсус хизматлари Скрипалларга суиқасдни текшириш давомида ушбу гуруҳнинг изига тушган. Суриштирувда Буюк Британия, Франция, Швейцария ва АҚШ контрразведка хизматлари қатнашган.
Уларнинг маълумот беришича, Россия агентлари 2014-2018 йиллар оралиғида Франциянинг жануби-шарқидаги шаҳарчаларда кўп марта бўлишган. Улар Молдова, Черногория ва бошқа давлатларда фаолият олиб боришган.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026