Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ва Бухоронинг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги «Раушан» ГТСда (газ тарқатиш станцияси) табиий газ ҳисоблагични таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Раушан» ОФЙ ҳудуддаги жами 350 та аҳоли хонадонларида соат 13:00 дан 18:00 га қадар, Шуманай туманидаги «Дайхонобод» ГТСда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Дайхонобод» ва «Арзимбеткум» ОФЙ ҳудудларидаги жами 509 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, 2019 йил 5 декабрь куни Бухоро вилояти, Когон туманидаги «Известковий» ГТСда юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш соат 9:00 дан 18:00 га қадар вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026