Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия НАТОнинг Польша ва Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш режасини маъқуллади
Туркия Лондонда бўлиб ўтган саммитда Польша, Франция ва Германия етакчилари ҳамда альянс бош котибининг илтимоси билан НАТОнинг Польша ва Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш режасини маъқуллади, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Аввалроқ альянс Туркиянинг суриялик курд жангариларига қарши курашида уни қўллаб-қувватламагани учун НАТОнинг Польша ва Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш режасини маъқуллашни рад этганди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Туркиянинг НАТО бўйича айрим иттифоқчилари "террорчи ташкилотларга қўл берган".
"НАТО хавфсизлигига нисбатан таҳдидларга биз қандай жиддий ёндашсак, барча иттифоқчиларимиз ҳам бизнинг хавфсизлигимиз муаммоларига шундай ёндашиши керак", - деб қўшиб қўйди Туркия етакчиси.