Жамият | 07:46 / 05.12.2019
9298
2 дақиқада ўқилади

Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 4 декабрь куни соат 22:45да, Яшнобод тумани, Бирлашган 2-тор кўчаси 10-уйнинг яшаш хоналари ва том қисми 80 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғиндан уйнинг 120 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:50да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:57да қуршаб олиниб, соат 23:22да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларидан, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолган.

Мавзуга оид