Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг ёрдамчиси Донбасс девор билан тўсилиши мумкинлигини айтди
Украина президенти ёрдамчиси Андрей Ермак Киев «норманд тўртлиги» (Украина, Россия, Франция, Германия) давлатлари етакчилари саммитида Донбасс масаласи бўйича олдинлаш бўлмаса, «Б» режани тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Бундай ҳолатда, режага кўра, Донбасс атрофида уни изоляция қилиш учун девор қурилади.
Аввалроқ Ермак Украина президенти Владимир Зеленскийда 9 декабрда Парижда ўтадиган саммитда олдинлаш бўлмаса, «Б» режа борлигини айтган.
«Президент Парижга аниқ позиция билан жўнамоқда. Украина дипломатик йўл билан урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш учун барча ишни қилади. Бироқ бизда “Б” режа бор», деб айтган Ермак.
Унинг таъкидлашича, Киев ихтилофни тинчлик йўли билан ҳал қилишга, «Минск келишувларини бажаришга» тайёрликни кўрмаса, унда «Донбасс атрофида девор қуриб, яшашда давом этаверади».
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026