Ўзбекистон | 13:20 / 06.12.2019
6276
2 дақиқада ўқилади

ДХА мурожаатчиларга яна бир қулайлик яратилгани тўғрисида хабар қилди

Жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш давлат хизмати исталган давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши тўғрисида хабар берилган эди.
 
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб мурожаатчилар мазкур давлат хизматидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки экстерриториал тамойил асосида ўзларига қулай бўлган исталган Давлат хизматлари марказларига келган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
 
Мурожаатчилар мустақил равишда My.gov.uz сайти орқали электрон тарзда ариза беришлари мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида бошқа ҳудудлардан келиб яшаётган фуқаролар юқоридаги маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган вилоятига бормасдан Тошкент шаҳридаги исталган Давлат хизматлари марказлари орқали олиши мумкин. 

Мавзуга оид