Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўрмонга олиб бориб, таҳдид қилган ўзбекистонликлар ушланди
Фото: РИА Новости
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси 2019 йилнинг 24 ноябрь куни 4 нафар номаълум шахс Ўзбекистон фуқароси Ф.Х.ни куч билан автомобилга чиқариб, ўрмонга олиб боришгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
Маълумотда айтилишича, ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаросига тан жароҳати етказган, қурол билан таҳдид қилиб, 36000 рубль олиб келишга мажбур қилган, сўнг Ломоносов метросига олиб келган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга кўра, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 5 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда мазкур ҳолат бўйича тергов ишларини олиб бораётган тегишли органлар билан алоқа ўрнатди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026
Петербург губернатори Хайрулло Ибодуллаевни кўкрак нишони билан мукофотлади
21:11 / 23.02.2026