АҚШ ва Эрон ўзаро маҳбус алмашишди
Вашингтон ва Теҳрон маҳбус алмашишни амалга оширди: АҚШ Эронга 2018 йилда ҳеч қандай айбловларсиз ФҚБ томонидан Миннесота штатида қўлга олинган эронлик олим Масъуд Сулаймонийни, Эрон эса 2016 йилда жосусликда гумонланиб Эронда қўлга олинган талаба Сюэ Ванни топширди.
"Профессор Масъуд Сулаймоний ва Сюэ Ван тез орада ўз оилалари бағрига қайтишидан хурсандман", - деб ёзди Эрон ТИВ раҳбари Жавод Зариф твиттерда.
У бу ишда қатнашган барчага, айниқса Швейцария ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
"Яна бир америкалик уйига қайтмоқда. Эронда ёлғон айбловлар билан уч йил тутиб турилган Сюэ Ван АҚШга йўл олди. Ван тез орада уни соғинган аёли ва ўғли билан кўришади", - деб ёзди АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўз твиттерида.
У шунингдек, Ваннинг қайтишига кўмак берган Швейцария ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Теҳрон ва Вашингтон 1979 йилдан буён дипломатик муносабатларга эга эмас. Бу икки давлат манфаатларини бир-бирларига Швейцария ифодалайди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024