АҚШ хорижлик талабаларни текширишнинг қўшимча чораларини ўрганмоқда
Пентагон Флоридадаги отишмадан сўнг АҚШда ҳарбий йўналишда таълим олаётган хорижлик талабаларни текшириш чораларини ўрганмоқда, деб маълум қилди АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер.
Жума куни Флоридадаги ҳарбий базада содир этилган отишма натижасида тўрт киши ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳатланди. Отишмани ҳарбий базада таълим олаётган саудиялик ҳарбий хизматчи Муҳаммад ал-Шамроний содир этгани маълум бўлди. Унинг нима учун бундай қилгани ҳозирча номаълум.
"Жамоамиз мамлакатимизга келаётган чет эллик талабаларни танлаш ва текширишни таъминлаш учун барча чораларни ўрганиб чиқмоқда. Уларнинг ким эканликларини яхши билишимиз шарт", - деди Эспер.
Ал-Шамроний ҳарбий базада 2017 йил августдан буён таълим олаётган бўлиб, таълим дастури уч йилга мўлжалланганди. У отишма чоғида отиб ўлдирилган.
Отишма содир бўлган Пенсакола ҳарбий базасида 23 минггача ҳарбий ва фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари ишлайди ва яшайди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024