Жамият | 08:51 / 07.12.2019
19570
2 дақиқада ўқилади

Болалар учун янгича услубдаги китоблар нашрдан чиқди

Ўзбекистонда болалар учун ўзгача кўриниш, янгича услубдаги китоблар нашрдан чиқди. Китоблар муаллифи – ношир, ижодкор Тўлқин Нурмуҳаммад. 

“Танишимиз Америкадан 3d шаклидаги ажойиб бир китобни совға қилиб олиб келди. Китобга муносабатим бўлакча бўлганидан ушбу ҳадя мен учун қимматли совға эди! Унга қараб туриб, миямга бир неча ғоялар келди. Совға қилинган китоб 3d шаклида фақат инглиз тилидаги расмли эртак эди, холос”, дейди Тўлқин Нурмуҳаммад.

Ундан илҳомланган ношир “Нафс”, “Бир пиёла туз”, “Яширинган ақл”, “Тоза сув ранги” номли эртакларини янада бойитилган кўринишга, қулайликларга эга ҳолатда ўзгача чоп этишни ният қилди.

Китоблар 3d шаклда, уч хил тилда. Расмлар билан безатилган матнлар ўзбек, рус, инглиз тилларида мутахассислар томонидан ўқилиб, овозли тарзда берилган. Ўқувчилар iOS ва Android телефонлар орқали китобларни бемалол ҳам тинглаб, ҳам ўқишлари мумкин. Бу эса болажонларнинг эртак тинглаш орқали учта тилни ўрганишларига ҳисса қўшади. 

Эртаклар нафақат юқорида айтилган уч хил тилда, балки қирғиз, қозоқ, туркман, тожик, қорақалпоқ тилларига ҳам таржима қилинган. Яъни қардош халқлар ҳам ўз тилларида ҳамда рус ва инглиз тилларида бемалол ўқишлари мумкин.

Китобни олмоқчи бўлганлар нархлар ва алоқа рақамлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиши мумкин.

Мавзуга оид