Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:25 / 07.12.2019
4616
1 дақиқада ўқилади
Францияда юк машиналари ҳайдовчилари 15та автомагистрални тўсиб қўйди
Францияда юк машиналари ҳайдовчилари дизель ёнилғиси солиғи оширилиши мумкинлигига норозилик сифатида 15та автомагистрални тўсиб қўйди. Бу ҳақда Parisien нашри хабар берди.
Дизель ёнилғиси солиғини икки фоизга ошириш тўғрисидаги банд 2020 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳасига киритилганди.
Ҳайдовчилар йўлларни эрталабдан тўса бошлаган. Улар йўллардаги қаторларни тўсиб қўйишмоқда ёки ўта секин ҳаракатланиб йўлларда тирбандликлар ҳосил қилишмоқда.
Норозилик акциясида мамлакатнинг 11та региони ҳайдовчилари қатнашмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш