Ўзбекистон | 11:22 / 07.12.2019
30874
19 дақиқада ўқилади

Фуқаровий ва хизмат қуроли бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади (батафсил)

Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун жойлаштирилган тегишли қарори лойиҳасига кўра, низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича.

Қуйидаги фаолият лицензияланмайди:

пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) – тиғнинг фиксатори бўлмаган ва узунлиги 200 мм дан ошишига йўл қўйилмаган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронларини шахсий фойдаланиш учун аслаҳалаш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиши бўйича.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.

Лицензияни бериш, уни беришни рад қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қабул қилинади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш суд қарори бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосаларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими томонидан амалга оширилади.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.

Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

Лицензия талаблари ва шартлари

 Қуйидагилар фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, норматив техник ҳужжатларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига, ёнғинга қарши, экология ҳамда санитария-гигиена норма ва талабларига риоя қилиш;

б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонун ҳужжатларига ҳамда норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия даъвогарида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базасининг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар) мавжудлиги;

в) лицензияланадиган фаолият турини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензия ва лицензия битимида кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш;

г) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш;

д) “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик;

е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисобга олиш ҳужжатларни ўн йил мобайнида сақлаш;

ж) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия даъвогари маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш;

з) ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва коллектив ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш;

и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган қуйидаги ходимлар мавжуд эмаслиги:

ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турганлар;

“Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлганлар;

доимий яшаш жойига эга бўлмаганлар;

жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (уч йилда камида бир марта) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш;

л) лицензия битими билан ўрнатилган тартибда лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича:

лицензия даъвогари томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);

техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжатларни (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқномалар) юритиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган лабораториянинг мавжудлиги;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва компонентлар кирими ва чиқимини ҳисобини юритиш;

ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш;

ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;

фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг туну-кун қуролли қўриқловини таъминлаш;

оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуролли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну-кун қуролли қўриқловини таъминлаш;

штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:

битта савдо залида қуролни ва бошқа турдаги товарларни реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно;

реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномаларнинг, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги;

фуқаровий ва хизмат қуролини Миллий гвардия органларининг, унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Миллий гвардия органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга Миллий гвардия органларининг қуролни олишга доир, унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида, жисмоний шахсларга эса – Миллий гвардия органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Миллий гвардия органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно;

рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қуролни реализация қилинишига йўл қўймаслик;

жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролини, ўқотар ов қуролининг ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса – фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш;

истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш.

Лицензияни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва ҳисоб рақами, телефон, факс рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жойи (манзили) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пункти қўриқловига олиш шартномаси);

в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия даъвогари маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа;

г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларининг, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;

д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, жиноий жазони ўтаётган, ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органлари маълумотномалари илова қилинган ҳолдаги маълумотлар;

е) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ж) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);

фуқаровий ва хизмат қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга техник шартлар;

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш бўйича лабораторияга берилган аккредитация далолатномаси, ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома;

Миллий гвардия органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси;

мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган ҳолдаги маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун).

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

Лицензия даъвогаридан ушбу низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогари томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол юборилади (топширилади).

Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).

Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид