Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки билан Ўзбекистон авиация соҳасини ислоҳ қилиш доирасида ҳамкорлик давом эттирилади
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Транспорт вазирлигида Жаҳон банкининг Марказий Осиё, Хитой ва Мўғилистон бўйича минтақавий менежери Биньям Реджа бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов Жаҳон банки раҳбариятига мамлакатимиз транспорт соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Жаҳон банки вакиллари бугун мамлакатда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, айнан ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда Жаҳон банки билан юртимиз авиация соҳасини ислоҳ қилиш доирасида ҳамкорликни давом эттириш, мультимодал ташувларни ташкил этиш ва мамлакат транзит салоҳиятини ошириш, йўл хўжалиги соҳасида давлат - хусусий шериклиги асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мавзуга оид
10:35
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026