Жамият | 14:24 / 07.12.2019
9518
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 546 оила қувончи

Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги «Обод маскан» маҳалласида Бош Қомус куни қабул қилинган кун муносабати билан 546 хонадондан иборат 13 та қўп қаватли арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350 сонли қарорига мувофиқ «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмаси асосида бунёд этилган мазкур тураржойларда аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Самарақанд вилоятида ушбу компания буюртмачилигида шу кунгача замонавий лойиҳалар асосида 61 та кўп қаватли арзон уй-жойлар бунёд этилди. 

Хусусан, 2017 йил дастурга мувофиқ Самарқанд шаҳрида 9 та 5 қаватли жами 405 хонадонли уйлар қуриб битказилган. 2018 йилда эса жами 36 та тураржой барпо этилган. Шундан Самарқанд шаҳрида 32 та 7 қаватли жами 1344 хонадонли уйлар қурилган бўлса, Каттақўрғон шаҳрида 4 та 180 хонадонли 5 қаватли арзон кўп қаватли уйлар қуриб фойдаланишга топширилган. Ушбу уйларнинг 32 таси 2 йўлак, 42 хонадон 4 таси эса 3 йўлак, 45 хонадондан иборат. 

2019 йил дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида жами 13 та 7 қаватли 546 хонадонли ҳамда Каттақўрғон шаҳрида 3 та 5 қаватли 135 хонадонли уйларни қурилиши белгиланган эди. Дастур ижроси ўз вақтида сифатли амалга оширилди. Эътиборлиси, жорий йилдан бошлаб замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган тураржойлар атрофини ободонлаштириш, болалар майдончалари бунёд этиш ва ташқи коммуникация ишларига ҳам ўзгача ёндашилди. 

Уйларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросимга вилоят ҳокими, нуронийлар ва қурувчилар иштирок этиб янги хонадон соҳибларини муборакбод этди. 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» матбуот хизмати

Мавзуга оид