Самарқандда ноқонуний равишда қурол сақлаб келган ва уни сотмоқчи бўлган фуқаролар аниқланди
Самарқанд вилояти ИИБ томонидан «Тозалаш-Антитеррор» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, унинг давомида фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ва профилактик тарғибот ишлари натижада вилоят бўйича жами 52та қурол фуқароларнинг ўз ихтиёри билан топширилишига эришилди. Каттақўрғон туманида 17та, Самарқанд шаҳри бўйича 15та отиш учун яроқли бўлган турли хил қуроллар фуқаролар томонидан ички ишлар органларига топширилди.
Шунга қарамасдан, тушунтириш-тарғибот ишларидан ўзларига тўғри хулоса чиқармаган айрим фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қурол сақлаб келиш ва сотиш каби жиноятларни содир этиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда, дейилади хабарда.
2019 йил 7 ноябрь куни Каттақўрғон тумани «Қўшавуз» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўшавуз қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Х. яшаш уйида ноқонуний равишда ов қуроли сақлаши юзасидан олинган маълумотни текшириш давомида унинг уйи кўздан кечирилганида, 1961 йилда ишлаб чиқарилган, отиш учун яроқли бўлган «ИЖ» русумли ов қуроли борлиги аниқланди. Ов қуроли холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
2019 йил 20 ноябр куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ тезкор ходимлари томонидан Паст Дарғом тумани «Агрон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Т. ноқонуний равишда қурол савдоси билан шуғулланаётгани тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан махсус тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида мазкур маҳалла ҳудудида фуқаро Н.Т. харидор сифатида иштирок этган фуқаро «Р»га 1965 йилда ишлаб чиқарилган Е 67894 рақамли, 16 мм. калибрли ўқотар ов қуролини 200 АҚШ долларига сотаётган пайтда ушланди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
12:30 / 01.11.2024