Жаҳон | 20:22 / 08.12.2019
4488
1 дақиқада ўқилади

Эронда 15,5 минг киши парламент сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди

Эрон парламенти

Эронда 2020 йил февралда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашиш учун номзод сифатида 15,5 мингдан ортиқ киши руйхатдан ўтди, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирлиги. 

«Биз тахмин қилганимиздек, рўйхатга олинганларнинг умумий сони 15 618 кишини ташкил қилди», деб маълум қилди Эрон ички ишлар вазирининг ўринбосари ва сайловларни ўтказиш бўйича штаб бошлиғи Жамол Ориф. Унинг таъкидлашича, номзодлар сони 16 минг кишидан ошиши мумкин.   

Маълум қилинишича, номзодларнинг 88 фоизини эркаклар, 12 фоизини эса аёллар ташкил қилган.  

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 1 декабрдан бошланиб, 7 кун давом этган. Энди рўйхатга олинганлар конституцияни муҳофаза қилиш кенгаши томонидан конституциявий меъёрларга мувофиқликка текширилиб, номзодлари тасдиқланади. 

Эрон парламентига сайловлар 2020 йил 21 февралда бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид