Жамият | 14:48 / 09.12.2019
6639
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 9 декабрь куни соат 09:19да Тошкент шаҳри Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида жойлашган “Green trade expor” МЧЖга қарашли металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 09:25да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 09:34да қуршаб олиниб, соат 09:38да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехининг 60 кв. метр майдони ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мавзуга оид