Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Италияга боради
2019 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига ташриф буюради.
Ташриф дастурига кўра, Рим шаҳрида ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ватиканда бўлиш ва архиепископ Пол Ричард Галлахер билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Италияда бўлиш чоғида Ўзбекистон делегацияси «Италия – Марказий Осиё: ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлаш» халқаро конференциясида иштирок этади, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026