Жаҳон | 19:19 / 10.12.2019
6604
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Европада етакчи сиёсатчи йўқлигини айтди

Фото: Presidential Press Service via AP

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған замонавий Европа етакчи сиёсатчидан маҳрум эканлигини айтди.

"Замонавий Европа етакчилик инқирозини бошидан кечирмоқда, Европадаги сиёсий арбоблар орасида Европанинг намунали етакчиси деб аташ мумкин бўлган сиёсатчини кўрмаяпман", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu Ajansı.

Эрдўғаннинг фикрича, илгари Германиянинг собиқ федерал канцлери Герхард Шрёдер ана шундай етакчи бўлган.

Шу билан бирга Туркия президенти Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Танийни "қашшоқлар тарафида бўлгани ва муҳтож мамлакатларга ёрдам бергани учун" Форс кўрфазининг ёш ва серғайрат етакчиси деб атади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид