Жаҳон | 19:46 / 10.12.2019
3241
1 дақиқада ўқилади

Францияда иш ташлашлар сабабли еттита нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти тўхтади

Франциядаги пенсия ислоҳотларига қарши иш ташлашлар қатнашчилари мамлакатдаги саккизта нефтни қайта ишлаш заводидан еттитасининг ишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда BFM TV хабар берди.

"Гап Esso ва Total компаниялари заводлари ҳақида бормоқда", - деди синдикат вакили Эмманюэль Лепин. 

"Қувурлар, кема, поезд ва юк машиналари орқали нефть етказилиши тўхтатилди. Корхонадан бир томчи ҳам ёнилғи чиқарилмайди", - деди "Умумий меҳнат конфедерацияси" вакили.

Касаба уюшмалари Électricité de France (EDF) энергетика корпорацияси ходимларини ҳам иш ташлашларга қўшилишга чақирди.

Францияда 5 декабрда транспорт ходимлари, шифокорлар, ўқитувчилар, адвокатлар, ўт ўчирувчилар ва бошқа қатор касблар эгаларининг оммавий иш ташлашлари бошланди. Улар 42 тоифадаги фуқароларнинг имтиёз ва устамалари бекор қилиниши кўзда тутилган пенсия ислоҳотига нисбатан норозилик билдирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид