Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш маркази фаолияти такомиллаштирилади
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари фаолияти такомиллаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасида белгилаб қўйилишича:
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланади, у филиалларига услубий раҳбарлик қилади, илмий-услубий асосларни, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Марказ ўзининг филиаллари билан биргаликда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари буюртманомалари асосида контингентнинг истиқболли режасини белгилайди, курсларни ўтказиш режасини тузади, уларни ўтказиш жойи, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тури ва шаклларини аниқлайди, ўқув режалари ва таълим дастурлари мазмуни бўйича тавсиялар тайёрлайди.
Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
узлуксиз касбий таълим тизимида ўрта тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари устидан ягона ташкилий ва ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш;
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда филиаллари фаолиятига замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро тажрибага асосланган таълим жараёнини киритиш;
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг электрон базасини босқичма-босқич республика бўйича яратиш, Марказ ва унинг филиалларида онлайн қабул тизимига ўтиш;
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини малакасини ошириш ва ихтисослаштириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ўқув-услубий ишларини ташкиллаштириш, уларнинг фаолиятига ташкилий-амалий ва услубий раҳбарлик қилиш;
замонавий тенденцияларга ва соғлиқни сақлашнинг амалий эҳтиёжларига мувофиқ ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида илмий-методик ҳужжатларни, таълим жараёнини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
Белгилаб қўйилишича:
ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширувчи Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими таркибидаги таълим муассасаси ҳисобланади;
марказ ва унинг филиаллари ходимларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги академик лицейлар, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
Қуйидагилар Марказ ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари 3-5 йилгача бола парвариши таътилида бўлганда бюджет асосида, 5 йилдан ортиқ бола парвариши таътилида бўлганда тўлов - шартнома асосида қайта тайёрлашдан ўтиши белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Марказ ва унинг филиаллари ўқитувчиларини ишга қабул қилиш ва даврийлик асосида аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқади;
Марказ ва унинг филиаллари ўқитувчилари малакасини оширишни ҳар 5 йилда бир маротаба 144 соат ҳажмда ишдан ажралган ҳолда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ташкиллаштиради;
ўрта тиббиёт ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш чораларини кўради;
Марказ ва унинг филиаллари уставини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
республика ҳудудларидаги ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ягона андозада олиб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими намунавий ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали тизим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этади;
Марказ тизимида Директорлар кенгашини жамоатчилик асосида ташкил этади ҳамда унинг низомини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026