Давлат активларини бошқариш агентлиги: Ортга йўл йўқ! Хусусийлаштирилган мулклар масаласи қайта кўрилмайди
Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ташаббуси билан бир гуруҳ журналистларнинг иқтисодий билим ва кўникмаларини ошириш, агентлик фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида семинар ташкил этилди. ОАВ ва соҳа вакиллари иштирокидаги бу тадбирда хусусийлаштириш, инвестиция мажбуриятларини мониторинги, корхоналарда корпоратив бошқарув, санация ва банкротлик, суд бошқарувчиларига қўйилаётган талаблар, турли мулкларни баҳолаш мезонлари, E-ijro аукцион фаолияти каби йўналишларда тушунтиришлар, саволларга жавоблар берилди.
Иштирокчиларни баҳолаш компанияларнинг фаолияти, рақамлар тафовути бўйича келиб чиқаётган зиддиятлар, банкротликдаги ҳолатлар кўпроқ қизиқтирди. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аркадий Матяшиннинг маълум қилишича, Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча баҳоловчи компаниялар нодавлат ҳисобланади ва уларнинг ҳисоб-китоблари тавсиявий характерга эга.
Kun.uz мухбирининг «бундан 15-20 йиллар аввал хусусийлаштирилган мулклар бўйича қарорлар қайта кўриб чиқилаётгани, айримлари барча инвестициявий мажбуриятлар бажарган бўлсада, тортиб олинаётганини қандай изоҳлайсиз?» деган саволига Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бошқармаси бошлиғи в.б. Сардор Жумаев шундай жавоб берди:
– Бундай ҳолатлар афсуски бор ва улар давлатимизнинг халқаро имижига салбий таъсир қилиши мумкин. Шуни расман таъкидламоқчиманки, агентлигимизнинг айни масаладаги позицияси қатъий – бу борада ортга йўл бўлмаслиги, хусусийлаштирилган мулклар масаласи қайта кўрилмаслиги шарт. Ҳатто шундай ҳолатлар билан боғлиқ суд жараёнларига ўз ҳуқуқшуносларимизни юбориб, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрмиз.
Мавзуга оид
18:39 / 30.08.2024
Тадбиркор товарларининг Ўзбекистонда эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади
09:31 / 19.04.2024
Давлат мулкини хусусий мулкка айлантириш “санъати” – Деновда шундай ҳолат кузатилмоқда
11:45 / 11.12.2021
Ўзбекистон мулк дахлсизлиги таъминланмаган давлатлар рўйхатига киритилди
20:00 / 29.07.2021