Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига маошининг 200 фоизидан ошмайдиган миқдорда шахсий устамалар белгиланиши мумкин
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган тегишли қарори лойиҳасига кўра, ходимлар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси ташкил этилади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотларининг алоҳида ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруқларига мувофиқ ҳамда комиссия қарорлари асосида лавозим маошига лавозим маошининг 200 фоизидан ошмайдиган миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин экани айтилади.
Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларига йўлкира ва овқатланиш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади.
Шу билан бирга, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда:
ходимларнинг фарзандлари учун дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари қийматининг 50 фоизи миқдорда касаба уюшмаси маблағларидан;
алоҳида заруратга кўра ходим (юбилей саналарида, никоҳ тўйлари ва фарзанд тўйларида, бахтсиз ҳодиса юз берганда, соғлиғини тиклаш учун, молиявий ҳолатининг оғирлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда) ходим ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача моддий ёрдам;
ходимларга тижорат банклари авто кредитлари ҳисобга сотиб олинадиган автотранспорт воситалари қийматининг 25 фоизи миқдорида фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадал суммалари қоплаб берилиши мумкин.
Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларига мукофотлар тўлаш кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилишлари учун шахсларга солинган жарималар бўйича тушумлар суммасига нисбатан фоизлар ҳисобида амалга оширилади.
Қуйидаги мазмундаги 7-1-боб қўшилади:
“7-1-боб. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш
22-1. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
22-2. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига мукофотлар тўлаш сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонунчилик талаблари, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун шахсларга солинган жарималар бўйича тушумлар суммасига нисбатан фоизлар ҳисобида амалга оширилади”.
Мавзуга оид
20:55 / 23.08.2024
Тошкентнинг қоқ марказидан мурожаат: Ёш болаларимиз бор, қачонгача иссиқ сувсиз ўтирамиз?
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022