Жаҳон | 22:05 / 12.12.2019
8956
2 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон журналистлардан қочиб совитиш камерасига кириб кетди

Британия бош вазири Борис Жонсон журналистлардан қочиб совитиш камерасига кириб кетди. У шундай тарзда журналистнинг ноқулай саволига жавоб беришдан қочди, деб хабар берди The Daily Mirror нашри.

Воқеа Good Morning, Britain (Хайрли тонг, Британия) ток-шоуси суратга олиш гуруҳи Жонсоннинг Лидсдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага келишини пойлаётганда юз берган.

Бош вазир келганда ток-шоу журналисти унинг ёнига келиб, ундан студияга меҳмон сифатида қачон келиши ҳақида сўраган.

Оддийгина кўринган ушбу саволдан Жонсон бироз гангиб, “уни бир сония кутиб туришни” айтган ва ўз ёрдамчилари билан бирга совитиш камераси ичига кириб кетган. Буни жонли эфирда кузатиб ўтирган ток-шоу бошловчилари бош вазир ёрдамчиларидан бири журналистларни кўрганда сўкинганини пайқаб қолишган. Дастур бошловчиларидан бири Пирс Морган ушбу ҳолатдан таажжуб билдирган ва Жонсонни 25 йилдан бери билишини ва у билан ушбу ҳолатда нима юз берганини тушунмаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, аввал Жонсондан интервью олишда бундай муаммолар бўлмаган. 

Жонсон ушбу ток-шоуга 2 ойча аввал ҳам чақирилган. Бош вазир ўшанда имкон топиши билан дастурга келишини айтган.

Мавзуга оид