Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазири ўринбосари Наманган вилоятида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамовнинг Наманган вилоятига ташрифи Фарғона водийсини пойтахт билан боғлаб турувчи ва тоғли “Қамчиқ” довони орқали ўтган автомобиль йўлида жойлашган “Наманган” мунтазам йўл патрул хизмати масканидан бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Вазир ўринбосари бу ерда ходимлар учун яратилган шароит, замонавий технологик қурилмалардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, керакли кўрсатмаларни берди. Сафар давомида Поп туманининг қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош қисмида хизмат қилаётган харбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди.

Шундан сўнг Поп, Чуст, Мингбулоқ, Наманган туманлари Ички ишлар бўлимлари ҳамда Йўл харакати хавфсизлиги гуруҳларининг фаолияти ўрганилди. Ходимлар билан учрашувлар давомида уларга бугунги кунда ички ишлар органи ходими учун энг биринчи навбатдаги вазифа қатъий интизом эканлиги тушунтирилди. Ходим берилаётган вазифа ва топшириқлардан кўзланган чинакам мақсадни яхши англаган ҳолда хизмат қилиши ҳамда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини атрофлича ўрганиши, ўз олдига халқ манфаати учун хизмат қилишни мақсад қилиб қўйиш кераклиги таъкидланди.


Туманларда фаолият олиб бораётган Йўл харакати хавфсизлиги гуруҳлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиққан генерал-майор Азизбек Икрамов бу соҳада ҳам кўплаб янгиликлар амалга оширилишини, соҳа замон талаблари, жаҳон андозаларига мос хизматга айлантирилишини айтиб ўтди. Чекка ҳудудлардаги йўлларни талаб даражасига етказиш лозимлиги, йўл белгилари ва йўл чизиқларини ўз ўрнида бўлиши йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишнинг муҳим жиҳати эканлигини айтиб, бу борада ҳам бир қанча топшириқлар берди.

Ташриф давомида генерал-майор Азизбек Икрамов шунингдек, Патрул пост хизмати баталъони, кинология хизмати, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ҳолати ва уларда ташкил этилган хизмат жараёнлари билан танишди, Наманган шахрида янги қуриб битказилган махсус қабулхона биносининг очилиш маросимида иштирок этди.

Наманган шаҳри марказида вилоят Ички ишлар бошқармаси, соҳа хизматлари учун саф кўриги ўтказилди. Унда иштирок этган вазир ўринбосари сафдаги ҳар бир ходим билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларга бугунги кунда олдиларига қўйилаётган вазифалардан кўзланган мақсад ҳақида атрофлича тушунтириб ўтди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026