Ўзбекистон | 11:54 / 12.12.2019
19875
1 дақиқада ўқилади

Президент ва ҳукуматнинг ҳужжатлари билан тузилган 29та алоҳида идоралараро коллегиал орган тугатилмоқда

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳужжатлари билан тузилган, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органлар рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат билан Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳужжатлари билан тузилган рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда, 2020 йил 1 январдан бошлаб уларни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Рўйхат:

Бундан олдин, 2020 йилдан бошлаб фуқаролардан талаб қилинишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид