Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазирлиги: қурилишга рухсат бериш жараёни қисқаради
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Kun.uz сайтида 2019 йилнинг 11 декабрь куни чоп этилган Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ҳусан Очиловнинг “Қурилиш соҳасида қурилиш: муаммо ва ечимлар” сарлавҳали мақоласида келтирилган фикр ва рақамларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2019 йил 28 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 961-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида”ги Низомнинг бир қатор бандларига кўплаб ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.
“Унга асосан, мақолада кўрсатилганидек, қурилишга рухсат бериш жараёни 240 кундан 110 кунга эмас, балки 254 кундан 84 кунга қисқартирилган. Қурилиш вазирлиги органлари томонидан бериладиган рухсатномалар учун сарфланадиган муддат эса 87 кундан 25 кунга қисқариши кўзда тутилган.
Булардан:
– ер майдони танлаш ҳужжатларини тайёрлаш ва тегишли ташкилотлар билан келишиш, АРТни тайёрлаш учун вақт сарфи 31 кунни ташкил этиб, шундан Қурилиш вазирлиги органлари томонидан бериладиган рухсатномаларга 13 кун сарфланади;
– ерни аукцион савдоси орқали АРТ билан биргаликда сотиб олиш вақти сарфи эса 29 кунни ташкил этади. Бунда Қурилиш вазирлигининг иштироки белгиланмаган;
– лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш бошлангани тўғрисида хабарнома юбориш учун вақт сарфи
13 кунни ташкил этиб, шундан 9 куни Қурилиш вазирлиги органлари томонидан бериладиган рухсатномалар учун сарфланади;
– муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш учун вақт сарфи
эса 5 кунни ташкил этиб, бунда Қурилиш вазирлигининг иштироки белгиланмаган;
– объектни фойдаланишга қабул қилиш ва рўйхатга олиш учун вақт сарфи 6 кунни ташкил этади ва шундан 3 куни Қурилиш вазирлиги органлари томонидан бериладиган рухсатномалар учун сарфланади”, дейилади Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан.
Шу билан бирга юқорида қайд этилган ҳукумат қарори билан “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” ва унинг иловаларига тегишли ўзгартиришлар киритилгани таъкидланади.
Қайд этилган ўзгартиришлар 2020 йил январь ойидан кучга кириши билан Қурилиш вазирлигидан қурилишга рухсат бериш тартиби 17 босқичдан 6 босқичга қисқаради.
Мавзуга оид
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
08:47 / 12.11.2025