Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчиси аниқланди
Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида наркотик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича олиб борилган тадбирлар давомида аниқланишича, Учтепа тумани 14-мавзеда жойлашган МЧЖ ишчиси 24 ёшли Ф.Э. махсус рецепт талаб қилмасдан кучли таъсирга эга дори воситаларини сотуви билан шуғулланган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, дорихонани кўздан кечириш вақтида 193 та “Регапен” таблеткалари, 140 флакон “Тропикамид” ва 1100 та таблетка “Карбамазепин” топилди.
Тўпланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Департаментга топширилган.
“Ҳурматли фуқаролар! Дорихона ишчилари “Тропикамид” ёки “Регапен” дориларини рецептсиз сотаётганлигини гувоҳи бўлган бўлсангиз, бу ҳақда 102 ёки 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига хабар беринг. Қонун доирасида чора кўрилади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026