Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамчиқ» довонида учта машина иштирокида ЙТҲ юз берди, бир киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 12:25да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи – диспетчерига “Нексия” ва “Ласетти” русумли автомашиналари ҳамда “МАN” русумли юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
ФВВ хабарига кўра, “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.Д. бошқарувни йўқотиб, йулнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “МАN” русумли юк машинаси ҳамда “Ласетти” русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа жойига “Резак” навбатчилик масканидан Х.Рахов бошчилигида 3 нафар қутқарувчи ҳамда “Шеробод” йўл патрул хизмати, “Резак” тез тиббий ёрдам маскани ходимлари зудлик билан етиб боришган.

Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Қ.Д. воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, мазкур машинада бўлган Ж.И. оғир жароҳат олганлиги сабабли Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. “Ласетти” русумли автомашинада бўлган 3 нафар ҳамда “МАN” русумли юк машинасида бўлган 1 нафар фуқарога тан жароҳати етмаган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026