Ўзбекистон | 19:30 / 13.12.2019
7537
2 дақиқада ўқилади

«Қонунчиликда тақиқ йўқ» — Маҳмуд Истамов амалдаги депутатнинг бошқа партиядан номзоди қўйилаётгани ҳақида 

Фото: Халқаро пресс-клуб

13 декабрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов ва бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Светлана Ортиқова журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.  

Анжуманда қатнашган Kun.uz мухбири муҳокама мавзусидан келиб чиққан ҳолда, жойларда депутатликка номзод кўрсатишда қайсидир партиянинг амалдаги депутати ёки фаолининг жорий йилги сайловларда бошқа бир партиядан номзоди кўрсатилиши ҳолати кўп учраётгани, бу – сайловларга маҳаллий ҳокимликларнинг аралашувини кўрсатмайдими, мазмунида савол берди.

«Саволингиз кўпроқ партияларга тегишли деб ўйлайман. Чунки, номзодлар улар томонидан кўрсатилади.

Шахсни партиявийлигини ўзгартиши бўйича қонунчиликда тақиқ йўқ. Чунки ҳар бир одамни ғояси, қарашлари ўзгариши мумкинлиги табиий ҳолат. Бугун «адолатчи» эртага «ЛиДеПчи» бўлиши мумкин.

Агар бу ҳолатлар ташқи таъсир асосида бўлаётган бўлса, жавобгарлик бор. Бизга шу пайтгача депутатликка номзод кўрсатишга ижро ҳокимликларининг аралашуви билан боғлиқ 41та мурожаат келиб тушган. Демак, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди ва бу ҳолат билан прократура идоралари шуғулланади.

Биз бундай ҳолатлар бўляпти ҳам. Бўлмаяпти ҳам деёлмаймиз, чунки, қўлимизда аниқ далил исботнинг ўзи йўқ», дея Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг сўзларини келтирмоқда сайт мухбири.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид