Жамият | 12:21 / 13.12.2019
6203
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ИИВ билан ҳамкорликда «Нолегал» тадбири ўтказилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги келишувларга асосан, Қозоғистоннинг Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида ўтказилган “Нолегал” тадбири доирасидаги рейдлар давомида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, қийин аҳволга тушиб қолган 5 нафар фуқарога “Ватанга қайтиш гувоҳнома”лари тайёрланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида “Нур-Султон-Тошкент” авиарейси билан олиб келинишига эришилди.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси хабарига кўра, мазкур фуқаролар “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортда кутиб олиниб, яшаш манзилларига қайтиб кетишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари ажратилди.

“Шунингдек, уларнинг барчаси билан давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар олиш турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди”, - дейилади маълумотда.

Ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 37 нафар фуқарони мамлакатга қайтариш чораларини кўриш давом эттирилаётгани айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид