Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ саммитида Россияга қарши санкцияларни узайтириш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди
Донбассдаги низони бартараф этишда олдинга силжиш бор, аммо Россиядан санкцияларни олиб ташлаш учун асос йўқ, деди Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
"Мен ва президент Эмманюэль Макрон кеча "нормандча шакл"даги учрашув тўғрисида маълумот бергандик. Биз маълум бир силжиш борлигини, аммо бу санкцияларни олиб ташлаш учун етарли эмаслигини айтдик. Саммит иштирокчилари санкцияларни бир овоздан узайтирди", - деди у.
9 декабрь куни Парижда Украинадаги инқирозни бартараф этиш мавзусига бағишланиб саммит ўтказилди. Унда Россия, Украина, Франция президентлари ва Германия канцлери қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Евроиттифоқ 2014 йилда Украинадаги воқеалар ва Қримнинг қўшиб олиниши сабабли Россияга нисбатан санкциялар жорий этган.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026