Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар билан отишма оқибатида тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди
Ғазни вилоятида “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан камида тўққиз нафар ҳарбий ўлдирилди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлигининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
"Кеча Ғазни вилоятининг Қорабоғ уездида “Толибон” террорчилари томонидан Афғонистон миллий армиясининг тўққиз нафар аскари ўлдирилди", - дейилади вазирлик хабарида.
"Синьхуа" агентлиги эса толиблар ҳужуми оқибатида 25 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди.
Аввалроқ “Толибон” ҳаракати жангарилари Жузжон вилояти Файзобод уездида 40 нафар оқсоқолни ўғирлаб кетишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026