Жаҳон | 23:50 / 14.12.2019
6080
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда «Боко ҳарам» жангарилари шаҳарга ҳужум қилиб 15 кишини ўлдирди

«Боко ҳарам» террорчи гуруҳи жангариларининг Нигерия шимоли-шарқидаги Магумери шаҳрига ҳужуми оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.

Фото: AP

Жангарилар шаҳарга 11та автомобилда бостириб кирди, деди Нигерия парламенти депутати Усмон Занна. Унинг сўзларига кўра, тўқнашувда саккиз нафар маҳаллий мудофаа гуруҳи аъзоси, бир нафар хавфсизлик хизмати ходими ва олти нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг айтишларича, жангарилар йирик калибрли пулемётлардан фойдаланган.  

«Боко ҳарам» 2002 йилда Нигерия шимолида пайдо бўлган. У мамлакатда ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган. «Боко ҳарам» 2009 йилдан фаол террорчилик ҳаракатларига ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид