Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда, ФВВ ҳайдовчиларга тавсиялар билан чиқди
Гидрометеорология хизмати Марказининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 14 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

ФВВ юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишни сўраган:
автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
ҳайдовчиларнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.
“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин:
“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми - (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38.
Маълумот учун: “Қамчиқ” довонида айни вақтда қор ёғмоқда.
Мавзуга оид
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026