Ўзбекистон | 11:46 / 14.12.2019
21559
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида 8 нафар ички ишлар ходими ишдан олинди, 14 нафарига интизомий чора қўлланилди 

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Ҳотамов ҳузурида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

ИИВ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, кун тартибида битта масала - шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар ва келгусида ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама этилди.

Полковник Р.Ҳотамов ўз сўзида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган, ходимлар орасида мунтазам равишда хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиб келаётган, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга ва ахлоққа зид ҳаракатларни содир этишга ружу қуйган ҳамда носоғлом турмуш тарзини ўзига одат қилиб олган ходимлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, шундай тоифадаги ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари орасида ҳам борлигини таъкидлаб, 22 нафар ходимларга нисбатан турли хил интизомий қаттиқ таъсир чоралари кўрилди. Шундан 3 нафар ходимлар ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди, 5 нафар ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 14 нафар ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралари қўлланилди. 

Бундан ташқари, 11 нафар хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимларни, уларнинг ота-оналари иштирокида вилоят ИИБдаги “Интизомий кенгаш”да муҳокама этиб, уларни ички ишлар органларида қолиш-қолмаслик масаласини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, вазир ўринбосари жорий йилнинг 11 ойи давомида республика ички ишлар органлари ходимлари томонидан, содир этилаётган қўпол равишда хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилишига йўл қўйган ҳолатларни муҳокама этиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди. 

Мавзуга оид