Жаҳон | 15:03 / 14.12.2019
7235
2 дақиқада ўқилади

Хитой иккита шаҳарда рақамли валюта жорий этади

Фото: Фото: Moscow-Live.ru

Хитой йил охиригача юанга боғланган миллий криптовалютани синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда Caijing молиявий нашри хабар берди. 

Агар юқоридаги маълумотлар тасдиқланса, Хитой тажрибанинг бир қисми бўлишига қарамай, давлат криптовалютасини жорий этган биринчи мамлакат бўлади.

Caijing маълумотларига кўра, синов лойиҳалар икки шаҳарда: Шенчжен ва Сучжоуда бўлиб ўтади.

Ҳақиқий фойдани аниқлаш бўйича ёндашув қизиқарлидир. «Рақамли юань», расмий равишда эса - DCE ҳамкор банклар билан биргаликда тарқатилади. Синов лойиҳаларда улар фойдаланиш учун энг яхши кейсларни таклиф қилиб, рақобатга кириша олади.

MIT Tech Review'нинг таъкидлашича, AliPay ҳамда WeChat Pay’да QR-кодлар бўйича мобил тўловлар оммабоп бўлган Хитойда «рақамли юань» шундоқ ҳам йўқ бўлиб кетаётган қоғоз пуллар ўрнини боса олмайди. Аммо, блокчейнда тўлиқ ва шаффоф реестр фуқаролар ва компанияларнинг транзакциялари тўғрисида жуда тўлиқ маълумот беради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид