Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Азамат Акмалович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини сотишни ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илҳом Анварович Ниғматуллаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
И. Ниғматуллаев бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мавзуга оид
17:40 / 07.07.2026
Нефт маҳсулотлари захирамиз 2−3 ой учун етарли — Энергетика вазирлиги
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026