Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўғаннинг таҳдидидан сўнг АҚШнинг бир нечта ҳарбий самолёти Инжирлик авиабазасини тарк этди
Ўтган сутка ичида Туркиядаги Инжирлик авиабазасини АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли камида бешта ҳарбий-транспорт самолёти тарк этди. Бу ҳақда Ғарбдаги авиация ресурслари маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Инжирлик авиабазасидан учта C-17A Globemaster оғир ҳарбий-транспорт самолёти, битта C-5M Galaxy ҳарбий-транспорт самолёти ҳамда битта C-40B транспорт самолёти учиб кетган.
15 декабрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агарда Вашингтон Россиянинг С-400 тизими сотиб олингани учун Туркияга нисбатан санкция жорий этадиган бўлса, Анқара АҚШ ҳарбийлари учун Инжирлик ва Курежик ҳарбий базаларини ёпишга тайёрлигини билдирганди.
Декабрь бошларида Туркия ташқи ишлар вазири мавлут Човушўғлу ҳам худди шундай баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026