Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: йўлда қолиб кетган 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди
Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 8:31да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига «Ғаллаорол-Қўйтош 4Р» йўлининг 42-километрида қорнинг кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, мазкур мурожаат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига чиқиб кетган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ISUZU русумли автобус, Cobalt ва «Волга» русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди.

«Бу орқали қутқарувчилар содир бўлиши мумкин бўлган яна бир кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олдилар», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026