Жамият | 07:55 / 16.12.2019
5681
2 дақиқада ўқилади

«Гулшан» боғи ҳудудида клиника қурилади

Тошкент шаҳридаги «Гулшан» боғи ҳудудида клиника қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар тарқатди.

Билдирилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. 

«Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100 фоиз давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган.  Улар 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда «Гулшан» боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган. 

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ушбу боғ ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлаштирилади», - дейилади маълумотда.

Айтилишича, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтлар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид қилингани таъкидланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид