Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл-патрул хизмати ходимлари сайловлар ва янги йил муносабати билан зарбдор ойлик ўтказишади
Ўзбекистонда 2019 йил 10 декабрдан 2020 йил 10 январгача ДЙҲХХ ходимларининг хизмат ва ижрочилик интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлишлари, соҳа хизматининг обрўсини кўтариш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Зарбдор ойлик» ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг 2019 йил 30 ноябрь кунидаги №51-сонли буйруғига асосан ташкиллаштирилган тадбир муносабати билан 15 декабрь куни Самарқанд шаҳри Ислом Каримов кўчасида вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари саф тортишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови, шунингдек, кириб келаётган янги йил муносабати билан бошқарма масъул ходимлари томонидан шахсий таркиб ходимларининг хизмат кийимини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига мос равишда кийиб юришлари текширилиб, саф кўриги ўтказилди.

Шунингдек, ходимлар бошқарувида бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тасарруфидаги патруль автомобиллари ҳам техник кўрикдан ўтказилиб, қишки мавсумга шайлиги текширилди. Бундан кўзланган мақсад йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳамда содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборатдир, деб хабар беради вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026