Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири ўринбосари: «Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш соҳасига катта эътибор қаратмоқда»
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Абу-Даби (БАА) Миллий кўргазма марказида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг саккизинчи сессияси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари Х. Мелиев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
Худоёр Мелиев маъруза қилиб, иштирокчиларга Ўзбекистонда коррупцияга қарши кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берди. Мамлакатда ушбу ўта салбий ҳодисанинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, ҳуқуқий ҳамда институционал асосларни мустаҳкамлаш бўйича қатъий қадамлар қўйилаётгани таъкидланди. Давлат сиёсати коррупция хатарларининг сабаблари ва шартларини ҳар томонлама ўрганишни, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни, жазонинг муқаррарлиги принципини назарда тутади.
Х. Мелиев таъкидлаганидек, президент Шавкат Мирзиёев лавозимга киришганидан кейин имзолаган биринчи қонун бу - «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун бўлди. Бу мамлакат раҳбарияти сиёсий йўналишининг аниқ белгисига айланди.

Давлат ягона ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш учун масъул орган сифатида Адлия вазирлигининг роли таъкидланди. Хусусан, Адлия вазирлиги юридик экспертиза доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ҳам ўтказади.
Ўз навбатида, давлат хизматларини тақдим этишда жисмоний ва юридик шахсларга «ягона дарча» асосида давлат хизматларини кўрсатиш тизими шакллантирилди. Бу фуқаролар ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари ходимлари ўртасида давлат хизматларини кўрсатишда юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026